«мактаб формаси» тегли мақолалар


Франция шаҳарларидан бири тенгсизликка қарши курашиш учун мактаб формасини жорий этди
28 феврал 2024, 14:42

Франция шаҳарларидан бири тенгсизликка қарши курашиш учун мактаб формасини жорий этди

Франциянинг Безье шаҳрида мактаб формасини кийиш бўйича ҳукумат тажрибаси бошланди. Расмийлар бу тенгсизликни камайтиришга ёрдам берадими ёки йўқ, шуни текширмоқчи. 1968 йилдан бери француз мактабларида форма кийиш мажбурий эмас.

Мактаб формаси болаларнинг жисмоний фаолиятини чеклаши мумкин — тадқиқот
23 феврал 2024, 01:59

Мактаб формаси болаларнинг жисмоний фаолиятини чеклаши мумкин — тадқиқот

Кембриж университети тадқиқоти шуни кўрсатдики, мактаб формаси болаларнинг, айниқса, бошланғич синфларда ўқийдиган қизларнинг ҳаракатчанлигини чеклаши мумкин. Олимлар буни юбка ёки кўйлакда фаол ўйинларда қатнашиш қизлар учун ноқулай экани билан боғлайди.

Навоийда мактабга кроссовкада борган ўқувчилар танбеҳ эшитди
15 декабр 2023, 09:48

Навоийда мактабга кроссовкада борган ўқувчилар танбеҳ эшитди

Навоий шаҳридаги 6-мактабда ўқитувчи кроссовкада келган болаларга танбеҳ берди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларнинг таълим муассасасига спорт пойабзалида келмаслиги керак, деган талаб мавжуд эмаслигини билдирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги минглаб ўқитувчиларга форма харид қилиш учун буюртма берди
31 октябр 2022, 15:35

Тошкент шаҳар ҳокимлиги минглаб ўқитувчиларга форма харид қилиш учун буюртма берди

Ўқитувчиларни бир хил кийинтириш ташаббуси ҳокимликнинг ўзидан чиққан, бироқ бу форма мажбурий эмас, деди пойтахт ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова. Бепул тарқатиладиган форма учун 1,5 млрд сўм маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан ажратилган.

Тошкентдаги 142-мактаб ўқувчиларига «бепул, лекин хунук» соч калталаш таклиф қилинди
12 сентябрь 2022, 11:49 2

Тошкентдаги 142-мактаб ўқувчиларига «бепул, лекин хунук» соч калталаш таклиф қилинди

Тошкентдаги 142-мактабда ИИБ ходимлари ўқувчиларга соч турмаги учун танбеҳ берди. Қонунчиликка кўра, соч узунлиги 2−3 см бўлиши лозим. Пойтахт ИИББ ўқувчилар билан профилактик суҳбат ўтказилгани, қолаверса, болалардан бирининг ёнидан қайчи топилганини қайд этди.

Прокуратура мактаб формасини сотиб олиш шартлиги тўғрисидаги хабарни ўрганмоқда
2 август 2022, 22:48

Прокуратура мактаб формасини сотиб олиш шартлиги тўғрисидаги хабарни ўрганмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактаблардан бирида прокуратура мактаб формасини мажбурий сотиб олиш учун тилхат ёздириб олаётгани ҳақида хабар тарқалди. Пойтахт прокуратураси ушбу маълумотни текширмоқда.

1 сентябрдан ўқувчилар учун ягона мактаб формаси тўлиқ жорий қилинади
20 май 2022, 16:45 1

1 сентябрдан ўқувчилар учун ягона мактаб формаси тўлиқ жорий қилинади

Ҳукумат 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этишга қарор қилди. Дастлаб, буни 2019 йилда амалга ошириш режалаштирилган эди, аммо жамоатчилик норозилиги туфайли муддат 2024 йилга қолдирилганди. Кам таъминланган оилаларга формани харид қилишга кўмаклашилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг